"Валенсия" Ла лигадаги энг яхши стартини қайд этди

“Валенсия” клуби Испания Ла лигасининг 10-туридан сўнг, 24 очко тўплашга эришди.

“Кўршапалаклар” 7 баҳсда ғалаба қозонди ва 3 та ўйинда рақиб билан муроса “кўчасини танлади”. Ҳозирда жамоа “Барселона”дан 4 очко ортда қолган ҳолда, иккинчи ўринда бормоқда.

Бу “Валенсия”нинг Ла лигадаги энг яхши старти бўлди. 2014/15(4-ўрин), 2008/09(6-ўрин) ва 2003/04(1-ўрин) йилги мавсумларда жамоа  дастлабки 10 та баҳсда 23 очко тўплаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!