“Валенсия” клуби ишқибозлари кеча Испания кубоги ярим финал жавоб баҳсида “Барселона”дан (2:0) учралган мағлубиятдан сўнг ғазаб отига минишди.

BarcaSpiral тарқатган хабарга кўра “кўршапалаклар” мухлислари “Барселона” автобусини тошбўрон қилишган. Уларнинг бири эса автобуснинг ойнасига тегиб, уни синдирган. Бундан ташқари валенсиялик мухлислар “Барселона” жамоаси ва футболчилари шаънига нисбатан ҳақоратли сўзлар айтишган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” финалда “Севилья”га қарши баҳс олиб боради.