"Валенсия" нега УЕФАга шикоят қилди?
"Валенсия" клуби "Аталанта" ўз уй учрашувларини ўтказаётган "Сан-Сиро" стадиони майдонининг ҳолати бўйича УЕФАга шикоят қилди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида “кўршапалаклар” бош мураббийи Альберт Селадес ва ярим ҳимоячи Дани Парехолар Испания Сегундаси жамоаларининг майдони ҳам бундан яхшироқ эканлигини айтишган.
Таъкидлаш керакки, 9-17 февраль кунлари “Сан-Сиро”да жами 4 та ўйин ўтказилди. Боиси, ушбу аренада шунингдек “Интер” ва “Милан” клублари ҳам тўп суришади.
Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” – “Валенсия” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар