Ads

Хабарингиз бор “Валенсия” кеча Ла Лиганинг 5-тури доирасида сафарда “Вильярреал” билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди.

Эътиборлиси, шу тариқа “кўршапалаклар”нинг бу мавсумдаги ғалабасиз серияси 5 тага (4та дуранг, 1та мағлубият) етди.

Айтиш лозимки, “Валенсия”да бундай ҳол сўнгги марта 1999/2000 йилги мавсумда юз берган. Ўшанда улар мавсум бошида кетма-кет 4та баҳсда мағлуб бўлишган ва 1та дуранг қайд этишган.

Эслатиб ўтамиз, Марселино шогирдлари ортда қолган 5та тур якунларига кўра айни дамда мусобақа жадвалида 15-ўринни эгаллаб туришибди.