"Валенсия" ўз майдонида "Реал" дарвозасига 4 та гол урди (видео)

Испания Ла Лигасининг 9-турида “Реал” “Валенсия” майдонига сафар қилди.

“Месталья”да кечган баҳс кутилмаганда 4:1 ҳисобида “қироллик клуби”нинг йирик мағлубияти билан якун топди. Мезбонлар сафида Карлос Солер (35', 54', 63') хет-трик қайд этган бўлса, яна бир голни Рафаэль Варан (43' автогол) ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Мадридликларнинг ягона жавоб голини Карим Бензема (23') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!