"Валенсия" раҳбарияти ва футболчилари ўртасида тушунмовчиликлар юзага келмоқда

"Валенсия" футболчилари жамоа ҳужумчиси Родригонинг "Барселона"га ўтиб кетишига қарши бўлишмоқда, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Олдинроқ, "Валенсия" раҳбари Питер Лима клуб Родригони сотиб юборишга тайёр бўлиши ҳақида таъкидлаб ўтган эди. Манбага кўра, клуб футболчиларига бу фикр маъқул келмаган.

"Футболчи сифатида Родригони трансферини умуман тушунмаяпман, биз ундан яхшисини жамоага олиб кела олмаймиз", - дея айтиб ўтди жамоа сардори Хосе Гайя.

"Менинг фикрим вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин, аммо барчасини қийинлаштириб юбормоқчи эмасман", - таъқидлаб ўтди жамоа устози Альберт Селадес.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Родригони 60 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи. Агар ижара муддатидан сўнг каталонияликлар футболчини сотиб олиш фикридан воз кечишса, унда "Барселона" раҳбарияти "Валенсия"га жарима тўлашга ҳам тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!