"Валенсия" собиқ президенти: "Бир вақтлар ҳакамлар гигантлар томонидан сотиб олинарди"

"Валенсия"нинг собиқ президенти бир вақтлар Ла Лига гигантлари ҳакамларни сотиб олганлиги ҳақидаги фикрларини илгари сурди.

"Валенсиядаги вақтимда менга сотилган баҳслар ҳақидаги миш-мишларни айтиб турувчи бир инсон бор эди. Ҳозир унинг аниқ исмини эслай олмайман. Унинг сўзларига кўра, келишилган ўйинларнинг аксар қисми чемпионлик учун курашувчи жамоалар томонидан ҳал қилинар эди. 

Бу воқеалар аслида ҳам бўлганми ёки йўқми билмадим. Менга етказилган ҳабарлар аслида ростми ёки ёлғонми буни ҳам билмайман. Шуниси маълумки, ҳар қолда менга мана шундай мазмундаги маълумотлар келиб турган", - деди собиқ президент.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!