"Валенсия" собиқ президенти: "Винисиус Жуниор ўта провакатор"

"Валенсия"нинг собиқ президенти Винисиус Жуниорнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди. Пако Рог 2023 йилда Местальядаги воқеани эслади. Шундан сўнг "Валенсия" муҳлислари Винисиус Жуниорни ҳақорат қилиб, "Реал" қанот ҳимоячисини "маймун" деб атаган ва бу ҳолат ўйиннинг 8 дақиқага тўхтатилишига сабаб бўлганди.

"У ажойиб ўйинчи бўлиши мумкин. Лекин шахс сифатида аҳмоқ. Ҳар доим ҳакамга шикоят қилади. Мен Жанубий Америкада 20 ёки 30 марта бўлганман ва мен билан ҳеч нарса содир бўлмаган. Мен Жанубий Америкага камтарлик билан келаман ва маҳаллий аҳоли билан самимийлик билан мулоқот қиламан. Мен у ерга бориб, ўзимни даҳо деб даъво қила олмайман. Аммо у йигит бундай бўла олмайди",  - деди Пако Рог.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!