"Валенсия"да коронавирус юқтириб олганлар сони 5 тага етди

"Кўршапалаклар"да мазкур инфекцияни юқтириб олганлар сони 5 нафарга етгани расман эълон қилинди. Клубдагиларнинг 35 % коронавирусга ижобий натижа кўрсатгани аниқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Валенсия"нинг уч  футболчисида - Эсекьел Гарай, Эльяким Мангала ва Хосе Луис Гаяларда COVID-19 тождор вируси аниқланган эди.

Маълумот учун, ушбу вирус 2019 йил сўнггида Хитойда аниқланган ва ҳозирга қадар 6,5 миндан зиёд инсонларнинг ёстиғини қуритган. Ла Лига ва Сегунда баҳслари мазкур касалликнинг мамлакат бўйлаб кенг ёйилмаслиги мақсадида икки ҳафтага тўхтатиб қўйилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!