Испаниянинг Сегундасида иштирок этувчи Хихоннинг “Спортинг” клуби Рубен Барахани бош мураббий сифатида эълон қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бараха ушбу лавозимда ишлаб келган Пако Эрреранинг ўрнини эгаллади. Эслатиб ўтамиз, Бараханинг сўнгги иш жойи "Райо Вальекано" клуби бўлган эди.

Унинг “Спортинг”даги расмий таништирув маросими 13 декабрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, хихонликлар айни дамда Сегундада 10-ўринда боришмоқда.