Валерий Карпин Россия терма жамоасини ОФКга ўтишига рози

Россия терма жамоаси ва "Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин санкциялар ва миллий терма жамоанинг четлатилиши фонида РФИ УEФАдан Осиё Футбол Конфедерациясига ўтиши ғояси ҳақида гапирди.

Ноябрь ойида Россия терма жамоаси Осиё давлатлари – Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Учрашувлар 17 ва 20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

“Осиёга кўчиб ўтишга рози бўлармидингиз? Ҳозирги вазиятда сизда бошқа вариант борми? Санкциялар юмшатилишини қанча кутиш керак? Агар шундай имконият бўлса, мен Осиёга кўчиб ўтишга рози бўлар эдим", - дея Карпиннинг сўзларини келтиради "Спорт-экспресс".

Сентябрида Карпин санкциялар фонида Россиянинг Осиё футбол конфедерациясига ўтиши мумкинлиги ҳақида айтган эди. Кейин терма жамоа бош мураббийи бу 2-3 йил ичида амалга ошириш мумкин дея қўшимча қилган.

2022 йил баҳорида Украинадаги вазият фонида Россия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма тақдим этиладиган плей-офф босқичидан четлаштирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!