Валуйский яна ўзини кўрсатди (видео)
Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси мазкур босқич доирасида Москванинг "Звезда" клубига қарши баҳс олиб борди ва овертаймда ўтказиб юборилган шайба эвазига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
12-дақиқада меҳмонлар сон жиҳатдан устунликдан унумли фойдаланишди. Семён Валуйский Евгений Григоренконинг ажойиб узатмасидан сўнг шайбани рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Бу унинг мавсум давомида сон жиҳатдан устунликда киритган 13-шайбаси бўлди.
Аммо шундан сўнг устунлик тўлиқ москваликлар тарафига ўтди ва улар Дмитрий Лозебников қўриқлаётган дарвозани икки бор ишғол қилишди.
Фикрлар