Вальверде:

"Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Ла Лига доирасида "Леванте" (1:3) дан учралган мағлубиятга изоҳ берди.

"Рақибларимиз бизга қарши ўйинда, гўё бу йилнинг энг муҳим ўйинидек ҳаракат қилишади. Шунинг учун ҳам биз бунга жавоб бера олишимиз керак.

Биз, бу натижа нимани англатишини биламиз ва бу майдонда ғалаба қозониш ҳам қанчалик ютуқ эканлигини ҳам. Катта куч сарфлашимизга тўғри келади, аммо жамоам бунга кўникиб қолди. Рақиб иккинчи бўлимни яхши ўтказди ва ғалабани қўлга киритди," - деди Вальверде.