Вальверде истеъфога чиқиши борасидаги саволга жавоб берди
Амалдаги чемпион - "Барселона" бу тур сафрда "Леванте"га қарши баҳс олиб борди ва биринчи бўлимни Мессининг пенальтидан киритган голи эвазига 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан тугатганига қарамай, иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан жавобсиз 3 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди ва шу тариқа 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Биз мағлуб бўлдик, бўлди. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз.
- Иккинчи бўлимда нима бўлди?
- Биз таймни яхши бошлай олмадик. Рақиб дарвозаси олдида айтарли хавфли вазиятларни юзага келтира олмадик. Аслида рақиб ҳам у қадар кўп вазиятларга эга бўлмади, бироқ 2 дақиқа ичида 2 та гол киритишга эришди.
- Шогирдларингизнинг ўйинидан ҳайратландингизми? Истеъфо ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
- Йўқ. Бу сиз берган ҳар иккала саволга ҳам жавоб. Мен бундан қўрқмайман. Мен келажакни кўрмоқчиман.
- Сафар баҳсларида яхши ўйин кўрсатиш учун нималар қилиш лозим?
- Биз жорий йилги мавсумда меҳмонда ҳам кўплаб беллашувларда ғалабага эришдик.
Фикрлар