
Вальверде: Неймар ҳамон биз билан, қолган барчаси миш-миш
Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа ҳужумчиси Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақидага гап-сўзларга ўз муносабатини билдирди.
“Неймар биз билан ва биз унинг жамоамизда қолишини истаймиз. У ҳақдаги қолган барча гаплар шунчаки миш-миш”, - дейди Вальверде Metro нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” айни дамда АҚШда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Каталонияликлар бугун Халқаро чемпионлар кубоги мусобақаси доирасида Туриннинг “Ювентус” клубига қарши майдонга тушишади.
Фикрлар