Вальверде: Нима учун пенальти қўйилганини тушунмадик
Ads

 

“Барселона” жамоаси бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Лас-Пальмас”га қарши (1:1) кечган Ла Лига 26-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Дуранг бизни қониқтирмасди. Кўпроқ гол уриш имконияти бор эди, айниқса, биринчи бўлимда. Лекин рақиб пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунида “оролчилар” яхши ҳимояланди ва бизга гол уриш имкониятини бермади.

Менга бизнинг дарвозамиз томон белгиланган пенальти борасида саволлар бор. Нима учун пенальти қўйилганини тушунмадик. Видеотакрор орқали “кўринмас-пенальти” бўйича аниқлик қиритилади”, – деди Вальверде.