Вальверде номи чиқмаган футболчини “Барселона”га олиб келмоқчи
Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси бош мураббийи Эрнесте Вальверде Хихонинг “Спортинг” клуби ҳимоячиси Хорхе Мерени ўз жамоасида кўришни истамоқда.

Вальверденинг фикрича, у каталонияликлар сафида ўйнаб кета олади.

Меренинг ҳозирги жамоаси билан амалдаги шартномаси 2020  йилга қадар мўлжалланган. Уни ўз сафида кўришни истайдиган жамоалар эса “Спортинг”га 30 млн евро тўлашларига тўғри келади.

Маълумот учун, Хорхе Мере якунланган мавсумда Ла лигада 31 ўйинда майдонга тушди.