Вальверде:
Ads

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде кеча "Реал Сосьедад"га (1:2) қарши сафарда бўлиб ўтган ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ўйин анча оғир кечди. Кўп тер тўкишимизга тўғри келди. Учрашувда ҳис-ҳаяжонга бой вазиятлар кўп бўлди. Биз таваккал қилдик ва натижада қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Аммо шундан сўнг ҳам биз босимни янада оширдик ва рақибни ўйнашга мажбур қилдик. Бугун барча футболчилар ўз вазифаларини тўлиқ бажаришди. Бу ерда ғалаба қозониш жуда қийин. Буни ўтган мавсумдаёқ билганмиз. Шу боис бугунги қўлга киритилган уч очко жуда муҳим аҳамиятга эга”, - дейди Вальверде.