Вальверде Умтитининг қачон сафга қайтишини айтди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоанинг франциялик ҳимоячиси Самюэль Умтитининг қачон сафга қайтиши ҳақида гапириб ўтди.

“Умид қиламанки у яна икки ҳафтадан сўнг майдонга қайтади. Умтитининг кайфияти юқори даражада эканлигини кўриб турибман. Ҳаммаси яхши бўлади, биз кутишга тайёрмиз”, - дейди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, Умтити мавсум бошидаёқ жароҳат олган эди. Шу боис у жорий мавсум “Барселона” сафида бор йўғи 8та ўйинда иштирок этди холос.