Ван де Бек: Бергвейн "Тоттенхэм"га ўтишимни сўраганди

Яқиндагина "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаган Донни Ван де Бек Голландия терма жамоаси йиғинида иштирок этиш мобайнида мамлакат нашрларидан бирига янги клубига кўчиб ўтиш тарихи ҳақида гапириб берди:

"Стивен Бергвейн менга "Тоттенхэм"га ўтишимни сўраб хабар ёзганди. Аммо мен МЮни танладим. Фаолиятимда бурилиш қилиш пайти келди, деб ўйладим. 

Бир ҳафта олдин агентимга қўнғироқ қилиб, бу ҳақида айтдим. Якунда, иш шартнома имзоланиши билан тугади", - дейди 23 ёшли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!