Ван дер Сар "Манчестер Юнайтед" трансфер сиёсати ҳақида фикр билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар клубнинг 2025 йил ёзги трансфер кампанияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Унинг айтишича, "қизил иблислар" ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Мбёмо, Кунья ва Шешко каби футболчиларни сафга қўшиб, таркибдаги барқарорлик ва етукликни оширишга эришган.

"Гол уриш масаласига келсак, Мбёмо, Кунья ва Шешко билан шартнома имзолаш орқали “Манчестер Юнайтед”да бироз кўпроқ қатъият, барқарорлик пайдо бўлди. Илгари улар кўпроқ ёш футболчиларга таянишарди.

Менимча, бу ёзда ҳам улар шу йўлни давом эттиради, АПЛдаги мавжуд имкониятларни кўриб чиқади ва таркибдаги бўш жойларни тўлдиришга ҳаракат қилади.

Шу орқали “Манчестер Юнайтед” ҳар йили ўз даражасини ошириб боришни мақсад қилган", — деди Ван дер Сар talkSPORT’га берган интервьюсида.

"Манчестер Юнайтед" 2025/26 мавсумни Англия Премьер-лигасида 71 очко билан 3-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!