Ван дер Сар

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар "қизил иблислар" АПЛ чемпионлиги йўлида "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" билан рақобат қила олиши учун бир нечта кучли футболчилар сотиб олиши керак, деб ҳисоблайди.

“Сульшернинг “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти фантастик бошланди, аммо кейин жамоада оғир вазият юзага келди. Лекин, сўнгги 2-3 ойдан буён яна жамоа яхши ўйин кўрсата бошлади. Агар, АПЛда мавсум давом эттирилса, МЮ Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритади, деб умид қиламан.

Яна 2-3 та яхши трансфер билан “Манчестер Юнайтед” бемалол чемпионлик учун кураша олади. Ҳозирги жамоада ҳам Де Хеа, Магуайр, Бруну Фернандеш, Рэшфорд ва Марсьяль каби яхши футболчилар бор”, - дейди голландиялик собиқ футболчи.

МЮ 29 турдан сўнг премьер-лига мусобақа жадвалида 5-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)