Ван Дейк: "Бу мен ва Месси эмас, Нидерландия ва Аргентина жамоалари ўртасидаги тўқнашув"

CHERY AUTO

Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк Жаҳон чемпионати чорак финалида Месси билан тўқнашув ҳақида гапирди.

Tecno

"Биз ҳужум қилганимизда у бурчакда дам олади. Ҳимоя чизиғида жуда эътиборли бўлишимиз керак. Бу ван Дейк ва Месси ўртасидаги эмас, Нидерландия ва Аргентина жамоалари тўқнашуви.

Уни ҳеч ким ўз-ўзидан қўриқлай олмайди, Мессига қарши алоҳида режа тузишимиз керак", - деди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Нидерландия АҚШни (3:1) енгди, Аргентина эса Австралияни (2:1) мағлуб этди. Жамоалар ўртасидаги баҳс 9 декабрькуни соат 22:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!