Ван Дейк: "Бу муаммони ҳал қилишимиз шарт"
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк "Бёрнли"га қарши ўйиндан кейин фикр билдирди. Англия чемпионатининг 22-турида мерсисайдликлар рақибни мағлуб эта олмади — 1:1.
"60 дақиқадан кейин беэътибор ўйнай бошладик, бу биринчи марта эмас. Бу муаммони албатта ҳал қилиш керак. Бу — реал ҳолат ва бизга қўллаб-қувватлаш зарур. Мухлислар томонидан ҳуштакбозлик бўлиши менга ёқмади", — деди ван Дейк.
Айни пайтда Арне Слот жамоаси жадвалда тўртинчи ўринда, ҳисобида 36 очко бор. Чоршанба куни "Ливерпуль" Чемпионлар лигасида "Марсель"га қарши майдонга тушади.



Фикрлар