Ван Дейк: "Нидерландияда янги давр бошланади"

Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг айтишича, ҳозир бу ерда муҳит ажойиб.

"Бизда ажойиб жамоа борлигини ҳис қиляпман. Рональд Куманнинг қайтиши ва ёш футболчиларнинг таркибдан жой олиши билан янги давр бошланади. Умид қиламанки, ёзда биз Миллатлар лигасининг сўнгги қисмида яхши ўйин кўрсата оламиз", - дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради "Goal".

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигасининг сўнгги босқичида Нидерландия, Испания, Италия ва Хорватия терма жамоалари тўп тепади. Қуръа ташлаш маросими 25 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!