Ван Нистелрой: Лукаку учун Моуриньоданда яхши мураббий йўқ

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси собиқ ҳужумчиси Руд Ван Нистелрой “қизил иблислар” Ромелу Лукакуни сотиб олгани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

“У ўзини “Эвертон”да кўрсатди. Эни у яна бир қадам ташлаб, ўзини янги даражага олиб чиқиши лозим. Ушбу жамоаларнинг даражаси бир-биридан кескин фарқ қилади.  Билишимча, МЮ Лукакуни айни вақтида ўз сафига қўшиб олди. Жамоа шу тариқа 6-8 йил топ ҳужумчига эга бўлади.

Лукаку учун Моуриньоданда яхши мураббий йўқ. У Ромелуни янги даражага чиқишида ёрдамлашади”, – деб айтиб ўтди голландиялик собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!