Ван Нистелрой яна Англияга қайтиши мумкин

Руд ван Нистелрой шу ҳафта бошида Рубен Аморим жамоани қабул қилиб олганидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни тарк этди. Нидерландиялик мутахассис яқин келажакда яна мураббий сифатида Англияга қайтиши мумкин.

TalkSPORT хабарига кўра, ван Нистелрой "Ковентри Сити" бош мураббийи бўлиш учун ариза топширган. Аммо у ушбу лавозимга ўтириши учун жиддий рақобатга дуч келиши қайд этилган. Боиси "Ковентри Сити" бошқарувига бир қатор мутахассислар, жумладан Фрэнк Лемпард ҳам таклиф қилинмоқда.

Маълумот учун, "Ковентри Сити" ҳозирда Чемпионшип турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ўзининг навбатдаги учрашувини 23 ноябрь куни ўз майдонида "Шеффилд Юнайтед"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!