Ван Перси 35 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади (видео)

Голландиялик машҳур ҳужумчи Робин ван Перси ўзининг футболчилик фаолиятини расман якунлади.

Кеча Голландия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган “Фейеноорд” ҳамда “Ден Хаагом” (0:2) жамоалари баҳси 35 ёшли футболчи учун сўнгги расмий ўйин бўлди. Ўйиндан сўнг ҳар иккала жамоа аъзолари унга ҳурмат йўлакчасини ташкил этиб беришди.

Маълумот учун, ван Перси фаолиятини “Фейеноорд”да (2001-2004) бошлаган, кейин эса “Арсенал” (2004-2012), “Манчестер Юнайтед” (2012-2015) ва “Фенербахче” (2015-2018) каби жамоаларда тўп сурди. 2018 йилнинг ёзида эса яна ўзининг қадрдон жамоаси “Фейеноорд”га қайтиб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!