Ван Перси Голландия тарихидаги энг яхши футболчилар кимлигини айтди. Улар орасида Роббен йўқ

"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари собиқ ҳужумчиси Робин ван Перси Голландия футболи тарихида қайси футболчиларни энг яхши деб, ҳисоблашини айтди.

“Йохан Кройфф, Марко ван Бастен, Деннис Бергкамп, Руд Гуллит ва Франк Райкард”, - деди ван Перси.

Робин ван Персининг ўзи эса, Голландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Унинг ҳисобида 50 та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!