Ван Перси МЮ га ўтгани ҳақида: Менда Италия ва Испаниядан ҳам таклифлар бор эди, аммо мен шуни хоҳладим

Яқиндагина фаолиятини якунлаган голландиялик машҳур ҳужумчи Робин ван Перси "Арсенал"даги узоқ йиллик фаолиятидан сўнг "Манчестер Юнайтед"га ўтиш қандай кечганини айтиб берди.

“Арсенал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтиш каби ҳолатлар юз берганда сиз олдинга силжишингиз керак.

Сиз ўз қарорларингиз оқибати билан яшашингиз, уларга эркакча муносабатда бўлишингиз ва шу билан бирга ўзингизга бироз юмшоқроқ муносабат билдиришингиз керак. Бу менинг ҳаётим.

Менда Италия ва Испаниядан ҳам таклифлар бор эди, аммо мен МЮга ўтишни хоҳладим”, - дейди ван Перси.

Эслатиб ўтамиз, Робин ван Перси 2012-2015 йилларда “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилган ва 86та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 48та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!