Ван Перси нега "Арсенал"дан кетганини айтди

"Арсенал" клуби ҳужумчиси Робин ван Перси “канонирлар” сафидан нега кетганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, голландиялик собиқ футболчи 2004-2012 йилларда лондонликлар сафида тўп сурган ва шундан сўнг “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган эди.

“Бизнинг “Арсенал” билан муносабатларимизни уйланган эркакка ўхшатиш мумкин. Биз 8 йил бирга бўлдик. Вақт ўтиши билан “хотиним” мендан чарчади. Аниқроғи, “Арсенал” менга янги шартнома таклиф қилмади.

Ўша пайтда менда 3 та клубдан таклиф бор эди. Биттаси йўқолди ва “Манчестер Сити” ҳамда “Манчестер Юнайтед” вариантлари қолди”, - дейди ван Перси.

Эслатиб ўтамиз, Робин ван Перси МЮ га кўчиб ўтган йили Англия чемпиони бўлди ва Англия Суперкубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!