Ванкувер яна Олимпиадага мезбонлик қилмоқчи
Ванкувер ҳокимияти 2030 йилги қишки Олимпиадани ўтказиш учун ариза бериш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Daily Hive. Бу масала шаҳар кенгашининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинади.
Шаҳар кенгаши аъзоси Мелисса де Женованинг сўзларига кўра, ўйинларни ўтказиш учун катта иқтисодий имкониятлар мавжуд ва бу масалада ванкуверликлар уни қўллаб-қувватлашига умид билдирди.
2010 йилги Ванкувер Олимпиадаси ташкилий қўмитаси раҳбари Жон Ферлонг шаҳар 20 йил оралиғида нуфузли анжуманни ўтказиш учун яхши тайёргарлик кўра олишига ишонмоқда.
Фикрлар