VAR лицензиясига эга ҳакамларимиз сони ортмоқда
Бир неча кун аввал тўрт босқичли VAR лицензияси учун семинарларда муваффақиятли иштирок этиб, дастлабки VAR лицензияларини қўлга киритган ҳакамларимиз ҳақида хабар берган эдик.
Бугун уларнинг сафи яна учтага кўпайди. Бу хусусида Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар бермоқда.
Ҳусан Музаффаров — VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қилиш;
Розиябону Юсупова — VAR ҳаками;
Акмал Ғиёсов — AVAR ҳаками сифатида ишлаш учун лицензия олди.
Демак, VAR, AVAR ҳамда VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила олувчилар сони қуйидагича кўриниш олмоқда:
VAR ҳакамлари сони: 15 нафар;
AVAR ҳакамлари сони: 15 нафар;
VAR ишлайдиган ўйинларда ҳакамлик қила оладиганлар сони: 18 нафар.
Фикрлар