Варан фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэл Варан клубни тарк этиш эҳтимоли мавжуд. Унинг кейинги манзили эса Бундеслига бўлиши мумкин.
"Sky Sports" нашри хабар беришича, франциялик футболчига "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Аммо унинг маоши туфайли немислар бироз иккиланмоқда. Варанга мюнхенликлардан ташқари Саудиянинг ҳам бир нечта клублари таклиф тайёрламоқда.
Маълумот учун, 30 ёшли ҳимоячининг "Манчестер Юнайтед" билан тузган шартномаси 2025 йилгача амал қилади. У ушбу мавсум "қизил иблислар" сафида 12 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар