Варан Франция терма жамоасига ёрдам бера олмайди

Мадриднинг  “Реал” клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан Франция терма жамоасининг бўлажак ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин.

Marca нашрининг ёзишича францияликлар бош мураббийи Дидье Дешам яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлган футболчининг соғлиги билан таваккал қилмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси дастлаб 10 ноябрь куни Уэльсга қарши майдонга тушса, кейинроқ Германия термаси билан ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар