Варан: Ҳар уч кунда ғалаба қозонишимиз керак
Рафаэль Варан "Манчестер Юнайтед"нинг "Манчестер Сити" билан рақобат қилишга тайёрлиги ҳақида гапирди.
"Ишониш керак. Баъзида яхши ва топ жамоа ўртасидаги фарқ психологик бўлади.
Янги мавсум бошланди. Шунинг учун ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Манчестер Сити”га етиб олиш катта қийинчилик, аммо биз бунга тайёрмиз.
Премьер-лигада ғалаба қозониш жуда қийин. Турнир ҳар мавсум яхшиланиб бормоқда. Ҳар бир жамоа кучли, савия жуда юқори, шунинг учун сиз тайёр бўлишингиз керак.
Ўйлайманки, ўтган мавсумда биз дунёнинг исталган жамоасини мағлуб эта олишимизни кўрсатдик. Ўша мавсум натижаларига қарайдиган бўлсак, бизга кўпроқ барқарорлик керак.
Биз ҳар қандай рақибни мағлуб эта оламиз, лекин бу осон эмас. Сабаби, ҳар уч кунда ғалаба қозониш керак”, - деди “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рафаэл Варан.
Фикрлар