Варан: "Манчестер Юнайтед" "Ман Сити" ва "Ливерпуль" каби жамоаларни мағлуб этиши шарт
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан Манчестер дербиси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Қизил иблислар” 2 октябрь куни АПЛ доирасида “Манчестер Сити”га қарши баҳс олиб боради.
“Рақобат руҳи биринчи навбатда мухлислардан бизга ўтади. Улар учун бу жуда муҳим ва футболчилар уларнинг қадриятларини ҳурмат қилади. Ўз мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз, шунинг учун “Манчестер Юнайтед” энг яхшиларга қарши курашиши, ҳатто “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” каби жамоаларга қарши ўйинда ҳам ғалаба қозониши керак”, — дея 29 ёшли футболчининг сўзларини келтирди "L'Equipe".
“Манчестер Сити” етти турдан кейин 17 очкога эга. “Юнайтед” эса битта кам ўйин ўтказган ҳолда ҳамшаҳаридан беш очко ортда қолмоқда.
Фикрлар