Варан: "Олд Траффорд"га қайтганимдан хурсандман"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан Англия чемпионатининг 17-тури доирасидаги "Ноттингем Форест" билан кечган баҳсдаги ғалабага (3:0) муносабат билдирди.
"Мухлислар, футболга қайтинг! Мен ҳам "Олд Траффорд"га қайтганимдан хурсандман", - деб ёзди Варан ижтимоий тармоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рафаэль терма жамоаси билан ЖЧда финалгача етиб борди ва Аргентинага мағлуб бўлди. Бироқ шунга қарамай Варан клуб базасига тезда етиб келди ва машғулотларда тўлиқ шуғулланмоқда. У кечаги учрашувда 77-дақиқагача ҳаракат қилди ва Харри Магуайрга алмаштирилди.
Айни дам "Манчестер Юнайтед" 29 очко билан АПЛ турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. "Ноттингем" эса 13 очко билан сўнгги поғонани банд этган.
Фикрлар