Варан ПСЖда Тьяго Силванинг ўрнини эгаллаши мумкин
Мавсум якунлангач “Реал”дан кетишини маълум қилган ҳимоячи Рафаэль Варан фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
AS нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчига ПСЖдан қизиқишлар пайдо бўла бошлади. У парижликлар сафида 34 ёшли бразилиялик ҳимоячи Тьяго Силванинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Варанга шунингдек "Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳам харидор бўлишмоқда.
Маълумот учун, Вараннинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 80 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар