Варан "Реал"да қолиши мумкин, агар...
"Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан маоши оширилган тақдирда жамоада қолишга рози. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 25 ёшли француз футболчисининг йиллик маошини 6 млн евродан 9 млн еврогача оширишга тайёр. Чунки, мадридликлар Варанни қўйиб юборишмоқчи эмас. Боиси, улар Рафаэль жамоадан кетган тақдирда, худди унинг савиясидаги ҳимоячи сотиб олишга ишонишмаяпти.
Маълумот учун, Варан жорий мавсум “Реал” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар