Варан "Реал"га қайтиш учун маошининг камайишига ҳам тайёр!

"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоани тарк этишга тайёрланмоқда.

"AS" нашрининг хабарига кўра, франциялик футболчи "Реал"га қайтишга жиддий киришган. Ҳатто, у "қироллик клуби"га ўтиш учун маошининг сезиларли даражада камайишига ҳам тайёр. "Қаймоқранглилар" раҳбарияти ҳам жароҳатланган Алаба ва Милитао ўрнига французни идеал вариант сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэль 2011 йилдан 2021 йилгача "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган. 30 ёшли ҳимоячининг "қизил иблислар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охирида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!