Варан "Реал"ни тарк этиши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоани тарк этишни ўйламоқда. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда. У "Порту"дан Эдер Милитао ҳарид қилингач, захирада ўтириб қолишидан қўрқмоқда.

ОАВда тарқалган хабарга кўра, унга "Манчестер Юнайтед"дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Варан 2011 йилдан буён "қироллик клуби" сафида тўп тепиб келади. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ниҳоясига етди.

Comments

You must be logged in to commet!