Варан "Реал"нинг мавсумолди ўйинлардаги мағлубиятлари ҳақида: Зидан хотиржам, у нима қилишни билади

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоасининг мавсумолди ўйинлардаги мағлубиятларидан жиддий ҳавотирларга ҳожат йўқлигини айтмоқда.

“Мухлисларнинг тахминларини тушунаман. Аммо, уларни ишонтириб айтишим мумкинки, биз жисмоний ва тактик жиҳатдан пухта тайёргарлик кўряпмиз. Биз хотиржам бўлишимиз ва ишонишимиз керак. Биз хатоларни тўғрилаймиз. “Реал” 2017 йилги мавсум олдидан ҳам худди шундай натижалар қайд этган эди. Аммо, якунда бир нечта совринларни қўлга киритди. Биз мавсум бошлангунича тайёр бўламиз. Зидан ҳавотирда деб ўйламайман. Бу эса бизни тинчлантиради. У нима қилиш кераклигини билади”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳозирча ўтказган 4та ўртоқлик учрашувидан 3тасида мағлуб бўлди. Мадридликлар мавсумдаги илк расмий учрашувини 18 август куни сафарда “Сельта”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!