Варан учун АПЛнинг яна бир гранди курашга қўшилди
"Реал" Мадрид ҳимоячиси Рафаэль Варан учун Англия премьер-лигасининг яна бир клуби курашга қўшилди.
Bild нашри мухбири Кристиан Фалькнинг хабар беришича, 27 ёшли французни "Челси" ҳам ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Уни шахсан "аристократлар" бош мураббийи Томас Тухель ўз жамоасида кўрмоқчи.
Бундан аввалроқ Варанга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтиш керакки, Рафаэлнинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Шу боис “Реал” уни текинга қўйиб юбормаслик учун ҳам ёзда сотиб юбориши мумкин.
Рафаэль Варан жорий 2020/2021 йилги мавсумда Ла Лигада 27 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда рақиб дарвозасига 2 та гол уришга эришди.
Фикрлар