Варан ёзда "Реал"дан кетмоқчи

"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Нашрнинг ёзишича, футболчи Англия Премьер-лигасида ўйнашни истайди ва буни фаолиятининг охирида эмас, балки энг гуллаган пайтида амалга оширмоқчи. Шу сабабли, Варан "Реал" билан 2022 йил ёзигача тузилган шартномани узайтирмоқчи эмас. “Қироллик клуби” эса футболчини текинга қўйиб юбормаслик учун ҳам шу ёз уни сотиши керак.

27 ёшли Варан жорий мавсум “Реал” сафида жами 33 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!