Вараннинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги маълум
"Манчестер Юнайтед" марказий ҳимоячиси Рафаэль Варан олти ойдан кейин жамоани тарк этади. "Football Insider" нашри хабарига кўра, раҳбарият 30 ёшли франциялик футболчининг муддати тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилган.
Шундай қилиб, Варан катта эҳтимол билан ёзда МЮни эркин агент сифатида тарк этади. Франциялик футболчи бу мавсумда бош мураббий Эрик тен Хагнинг ишончини йўқотди ва асосий таркибда камдан-кам майдонга тушмоқда.
Олдинроқ Варан "Бавария"га ўтиши ёки "Реал"га қайтиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Рафаэль ҳозирда "қизил иблислар" сафидаги учинчи мавсумини ўтказмоқда.
Фикрлар