ВАРга мурожаат қилиш сони чекланиши мумкин
Жанни Инфантино ВАР тизимидаги янгиликлар ҳақида гапирди.
FIFА янги қоидаларни синовдан ўтказишни бошлади. Унга кўра, мураббийлар ўйин вақтида ВАР билан боғланиш учун иккита имкониятга эга бўлишади. Агар ҳакам вазиятни кўриб чиққандан кейин ўз қарорини ўзгартирса, мураббийнинг ВАР билан боғланиш имконияти йўқолмайди.
“Биз ВАР тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш ниятидамиз. 65 та федерация аллақачон ВАР тизимини жорий қилган. Камроқ камералар билан соддалаштирилган технология яратилди ва кўпроқ мутасаддиларга эҳтиёж қолмади, бу эса ушбу тизимни ҳамма учун қулайроқ қилади.
Тизим аллақачон синовдан ўтказилмоқда. Мураббийлар икки марта ВАР ёрдамини сўраш имкониятига эга бўлади. Ўйинчилар мураббий орқали сўров юборишлари мумкин. Агар қарор ўзгартирилса, юборилган сўров ҳисобга олинмайди ва мураббий иккита имкониятини сақлаб қолади”, — деди FIFA президенти.
Фикрлар