Варга шифохонага олиб кетилаётганда қандай ҳолатда бўлган

Венгрия ва "Ференцварош" ҳужумчиси Барнабаш Варга Шотландияга қарши Европа чемпионати гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида (1:0) жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилаётганда ҳушига келиб, гапира олган эди.

Бу ҳақда Франциянинг "RMC Sport" нашри Германиянинг "Magenta TV" телеканалига таяниб хабар берди.

Варга ўйиннинг 68-дақиқасида шотландиялик дарвозабон Ангус Ганн билан тўқнашиб кетганди. Ҳужумчи майдондан замбилда олиб кетилди. Ференцварош шифокори Гергели Паничнинг айтишича, Барнабашнинг кўп юз суяклари синган.

Маълумот ўрнида, "А" гуруҳида учта ўйиндан сўнг Венгрия терма жамоаси уч очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўриндан жой олди. Германия терма жамоаси етти очко билан квартетда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни Мурод Якин бошчилигидаги Швейцария эгаллаган бўлса, Шотландия эса бир очко билан "А" гуруҳини якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!