Варганинг операциядан кейинги илк сурати эълон қилинди

Венгрия футбол федерацияси Варганинг операциядан кейинги илк суратини эълон қилди

Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси, унинг ёрдамчилари ва Венгрия терма жамоаси футболчиси Эндре Ботка Штутгартдаги касалхонага ҳужумчи Барнабаш Варгадан хабар олишга борди, дея хабар бермоқда Венгрия футбол федерацияси матбуот хизмати.

Якшанба куни "ЕВРО-2024" гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган шотландлар билан ўйинда (1:0) Варга рақиб дарвозабони Ангус Ганн билан тўқнашиб кетди ва ерга қулади. Футболчи томошабинлар ва видеокамералардан яширин тарзда, кислород ниқоби таққан ҳолда замбилда майдондан олиб кетилди.

Кейинроқ венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси Варганинг юз суяги синганини ва Европа чемпионатида бошқа майдонга тушмаслигини айтди. Футболчи ўйнаган "Ференцварош" ҳам мия чайқалиши ташхиси қўйилганини маълум қилди.

Федерация шошилинч операция қилинган Варганинг суратини эълон қилди:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!