Василий Ломаченко ва Девин Хейни жангдан аввал илк бора тўқнаш келишди (Видео)

Хабарингиз бор, 20 май куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Мазкур кечанинг асосий тўқнашуви енгил вазн (61,2 кг) тоифасида мутлақ чемпионлик жанги бўлиб ўтади.Унда амалдаги чемпион АҚШ вакили Девин Хейни (29-0,15 КО) украиналик Василий Ломаченкога (15-2,11 КО) қарши рингга кўтарилади.

Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу кечанинг медиа тадбирлари аллақачон бошланиб кетди.

Икки боксчи жангдан аввал илк бора рўбарў келишди. Қуйида, ушбу тадбирдан лавҳани эътиборингизга ҳаволга этамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!